Самарқанднинг Иштихон туманида ертўлада жойлашган 89 та майнинг қурилмаси электр тармоғига ноқонуний уланиши оқибатида қарийб 30 млрд сўм зарар етказилди.
Навоий шаҳрида товуқ фермада майнинг қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Сирдарё туманида чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ биносида майнинг ферма ташкил қилингани ва 34,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. МЧЖ мансабдорларига нисбатан жуда кўп миқдордаги ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.
ДХХ Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 4 та ноқонуний майнинг ферма жами 1,3 млрд сўмлик электрни талон-торож қилганини аниқлади. Фермаларнинг бири 3 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бўлган. Ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Тошкент вилоятида хонадон ертўласида майнинг ферма ташкил қилган фуқаро 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Фарғона вилоятининг икки ҳудудида 5 нафар фуқаро хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларини электр тармоғига ноқонуний улаб олгани аниқланди. Улар давлатга жами 7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.
Самарқанд шаҳрида мебель ишлаб чиқариш цехи шаклида рўйхатдан ўтган, аммо яширинча майнинг фаолияти билан шуғулланиб келган МЧЖ аниқланди. Энергетика тизимига 10 млрд сўмга яқин зарар етган.
Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Фермер насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, токдан фойдаланган.
Пастдарғом туманида давлатга 2 млрд 237 млн сўм келтирган майнинг ферма аниқланди. Корхона 25 дона майнинг қурилмасини электр тармоғига яширин равишда улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.
Андижонда давлатга 2,4 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма аниқланди. Корхона 33 дона майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.
Учкўприк туманида давлатга 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг ферма фаолияти тўхтатилди.
Президент Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими, прокурори, ички ишлар, электр тармоқлари ва Бош прокуратура Департаменти бўлими раҳбарларини ишдан бўшатишни топширди. Сабаби — улар 10 ой давомида 452 та майнинг қурилмаси орқали 5,5 млн кВт·с электр энергиясини ноқонуний ишлатилганини пайқамаган.
Қўқон шаҳрида майнинг қурилмалари, совитиш ва ёриткич мосламаларини электр тармоғига ноқонуний улаб олган фуқаро давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Унга нисбатан 9,9 млрд сўм жарима ва майнинг ферма учун 12,3 млрд сўм маблағ ундириш белгиланди.
Навоий вилоятида давлат манфаатларига 24,4 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди.
ДХХ ходимлари томонидан Қизилтепа туманида 195 дона майнинг қурилмаларини ўрнатган ферма аниқланди. Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида ферма давлатга 9,6 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Андижон туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, жами 323,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бухоролик фуқаро ўз уйининг ертўласида яширин майнинг фермасини очгани аниқланди. У юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, давлатга 93 млн сўмлик зарар етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Андижон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма эгаси 900 млн сўм жаримага тортилди. У ферма фаолиятини ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз олиб борган. Аввалроқ Сенат энергия ресурсларидан қонунга зид фойдаланишни ўғрилик деб баҳоловчи қонунни маъқуллаганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг